Ҳосил байрами: Деҳқонлар ва фермерларнинг меҳнати эътироф этилди (+фоторепортаж)

Бугун, 8 декабрь куни Тошкент давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – «Ҳосил байрами» кенг нишонланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, аграр соҳа ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Байрам тадбири доирасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.
Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни 2017 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қонуни асосида декабрнинг иккинчи якшанбасида нишонлаб келинади. Бу йилги тадбирларда «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси» асосида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
2024 йилда аграр ва озиқ-овқат соҳаларида жами 137 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Йил якуни бўйича қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 477,4 триллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 104% ўсиш демакдир. Шунингдек, фермерлар томонидан 3,9 миллион гектар ерга экинлар экилди, бу эса ўтган йилга нисбатан 270 минг гектарга кўпроқ.
Чорвачилик соҳасида 1220 та лойиҳа амалга оширилиб, 6,4 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди. Ҳозирги кунда қорамоллар сони 14,4 миллион бошга, қўй ва эчкилар 24,8 миллион бошга етказилган бўлиб, жами 2,9 миллион тонна гўшт ва 12,3 миллион тонна сут ишлаб чиқарилди. Иссиқхона хўжаликлари орқали 254 минг тонна маҳсулот етиштириш кўзда тутилган.
Мева-сабзавот етиштиришда 368 минг гектар мевали боғ ва 221 минг гектар токзор хатловдан ўтказилиб, жами 33,6 минг гектар янги боғ ва 101,2 минг гектар янги токзор барпо этилди. Шунингдек, 96,1 минг гектарга тажриба тариқасида хорижий ғўза навлари экилиб, юқори ҳосилдорлик таъминланди. Тўрақўрғон туманида биринчи бор томчилатиб суғориш технологияси қўлланиб, 72 гектар майдонда шоли етиштирилди.
Байрам тадбирида аграр соҳадаги кўзга кўринган ютуқлар қаторида 75 минг гектар ер ажратилиши ва 180 минг янги иш ўрни яратилиши қайд этилди. Сув тежовчи технологиялар орқали 2 млрд метр куб сув тежалди. Ушбу тадбирлар доирасида бир гуруҳ фидойи ходимларга «Қишлоқ хўжалиги фидоийси» кўкрак нишонлари топширилди.
Шу тариқа, «Ҳосил байрами» тадбирида мамлакат қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ишлар сарҳисоби қилинар экан, келгуси йилларда янада юқори марраларни забт этиш мақсад қилиб қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг