Ҳордиқ соатлари театрда ўтди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармасида меҳнат қилаётган ва энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришган 440 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари бу галги дам олиш оқшомида Aлишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма театрида жамланди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида байрамолди мусиқий концерт дастури ташкил этилди. Шу кунги маънавий-маърифий тадбир доирасида куй, қўшиқ ва рақслар гулдастасидан ташқари “Сирли сандиқ” спектакли ҳам намойиш қилинди.

— Бугунги тадбирдан ёрқин таассуротлар олдик, айниқса, оила аъзоларимиз билан маданий ҳордиқ чиқарганимиз ҳар биримизга янгича шижоат ҳамда ғайрат бағишлади, — дейди Янги Наманган туманидаги “Сиҳатгоҳ” МФЙда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим Дилдора Султонова. — Бошқармамиз ташаббуси билан бошланган бу сингари мароқли ҳордиқ соатлари барчамизга бирдай ёқиб тушгани ҳамкасбларимиз юзидаги қувонч ва табассумдан шундоқ сезилиб турди. Зеро, кўнгилдагидек ўтган ҳар бир дам олиш куни кишига меҳнатда янги марраларга эришиш имкониятини тақдим этади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг