Ҳизбуллоҳ АҚШни «оғиз ботирлик»да айблади

15:23 08 Ноябрь 2024 Дунё
391 0

Ҳизбуллоҳ ҳар қандай урушни тўхтатишга қаратилган ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини, лекин АҚШ ҳукуматидан фақат сўзлар эмас, балки амалий чоралар кутаётганини билдирди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Ҳизбуллоҳ вакили Иброҳим ал-Мусавийнинг таъкидлашича, ташкилот АҚШ президентлигига қайта сайланган Доналд Трампдан махсус умид кутмаяпти. Шундай бўлса-да, гуруҳ Ливан – Исроил билан тўқнашувларнинг тўхташида Вашингтоннинг таъсирини инкор эта олмайди.

Маълум бўлишича, Исроил армияси Ҳизбуллоҳ иншоотлари ва ҳарбий объектларини нишонга олаётганини айтмоқда, лекин Ливанда ўлимлар сони ортиб бораётгани боис кўплаб ливанликлар буни танламай қилинаётган хунрезлик деб ҳисобламоқда.

Қайд этиш керакки, октябрь ойидан буён Исроил ҳужумларида 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳужумлар асосан Ливаннинг жанубий ва шарқий ҳудудларида амалга оширилмоқда. АҚШ Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги тўқнашувларни тўхтатиш учун дипломатик чоралар кўрди, аммо бу ҳаракатлар ҳозирча муваффақиятсиз бўлди.

Трампнинг қайта сайланиши ҳам ушбу минтақадаги вазиятни қандай ўзгартиришига аниқлик киритмади. Аввалроқ, Трампнинг куёви Массад Боулос эса Ливан билан музокараларни олиб бориш учун Трампнинг элчиси сифатида ишлашини маълум қилганди.

Ливанликларга кўра, Исроил ҳужумлари нафақат уларнинг ҳаётини, балки маданий меросини ҳам йўқотишга олиб келган. Пайшанба куни Исроил ҳаво зарбалари Ливандаги Сидон шаҳри киришидаги ҳарбий назорат пункти яқинидаги автомобилни нишонга олган ва уч киши ҳалок бўлганди.

Шунингдек, Исроил бомбардимонлари Ливаннинг тарихий Баальбек шаҳридаги қадимий Усмонли даврига оид бино ҳамда тарихий ёдгорликларни ҳам зарар етказган. Бу ҳужумлар UNESCO рўйхатидаги қадимий Грек-Рум ва Финикия ибодатхоналари яқинида амалга оширилган. Бу ҳудуд одатда сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган маданий марказ ҳисобланарди.

БМТнинг тинчликпарвар кучлари UNIFIL, Сидондаги дрон зарбаси натижасида бешта тинчликпарвар аскар енгил жароҳатланганини ҳам билдирди. Бу ҳодисалар минтақадаги кескинликни янада оширмоқда. Ҳизбуллоҳ АҚШни вазиятни ўзгартириш учун фаол чора кўришга чақирмоқда. Хусусан, гуруҳ АҚШни «оғиз ботирлик» қилмасдан, амалий ҳаракатларга чақирди.

Аввалроқ, юридик шахслар сони ярим миллиондан ошгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?