Юридик шахслар сони ярим миллиондан ошди: Ўзбекистонда қайси соҳа бизнес оламида етакчилик қилмоқда?
Ўзбекистонда 2024 йил 1 ноябр ҳолатига кўра фаолият юритаётган юридик шахслар сони 566 минг 818 тани ташкил этмоқда. Ушбу ташкилотлардан 70 минг 978 таси жорий йилнинг январ-октабр ойларида рўйхатдан ўтган. Янги ташкилотларнинг рўйхатдан ўтиши иқтисодиётнинг турли соҳаларида ўсиш суръатларини кўрсатмоқда.
«Фискал таҳлиллар» порталига кўра, юридик шахслар орасида савдо соҳаси энг юқори кўрсаткичга эга бўлиб, унда 147 минг 723 та ташкилот фаолият юритмоқда. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги эса 140 минг 928 та ташкилот билан иккинчи ўринда туради. Саноат сектори ҳам салмоқли бўлиб, 66 минг 801 та юридик шахс билан учинчи ўринни эгаллаган.

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар ҳам ўсиш суръати бўйича юқори кўрсаткичга эга соҳалардан биридир. Ушбу хизматлар секторида жами 28 минг 708 та ташкилот фаолият юритмоқда. Қурилиш соҳаси эса 32 489 та юридик шахс билан етакчи соҳалардан бири сифатида ажралиб туради.
Ҳудудий жиҳатдан энг кўп юридик шахс Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган бўлиб, бу ерда 102 минг 686 та ташкилот фаолият юритмоқда. Самарқанд вилояти эса 54 минг 103 та юридик шахс билан Тошкент шаҳридан кейин иккинчи ўринда туради. Фарғона вилояти ҳам 50 минг 064 та ташкилот билан юқори ўринларни эгаллаб турибди.
Қайд этиш керакки, банк операцияларини амалга оширмаган ва солиқ ҳисоботларини тақдим этмаган тижорат ташкилотлари автоматик равишда нофаол ҳолатга ўтказилади. Ушбу ҳолат бизнес муҳитини тозалаш ва фаолият юритаётган ташкилотларнинг ҳақиқий сонини аниқлашда муҳим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг