Ҳиндистонлик шифокорлар Нарпай туманида
Самарқанд вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида ушбу соҳани ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган йиғилишларида белгилаб берилган топшириқлари, 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таьминлаш юзасидан Нарпай туман тиббиёт бирлашмасида 2018 йил 18-21 июнь кунлари Ҳиндистондан келган тажрибали шифокорлар иштирокида маҳорат дарслари ва амалиёт кенгашлари ўтказиш режалаштирилган эди.
Ҳиндистон давлатининг “Brook Farm India” компанияси билан ҳамкорликда малакали жарроҳлар доктор Прабаль Рой (Лапороскопик хирургия, хирургия Gi, колоректал хирургия, эндоваскулияр хирургия), доктор Юврай Кумар (ортопедик ва бўғимлар хирургияси), доктор Маниш Чоудхари (Эндомология, буйрак трансплантацияси, уроонкология) кабилар олис туман марказидаги шифохонада ўз дардларига малҳам излаб келган беморлар билан суҳбатлашдилар.
“Бундай мутахассисларни чақиришдан мақсадимиз шуки, баьзида шифо топиш илинжида Ҳиндистонга йўл олган кўпчилик одамларимизнинг маблағини, вақтини тежаш ва уларга қулайлик туғдиришдан иборат эди. Мана бугун иккинчи кундирки, тўғри йўлни танлаганимизга амин бўлдик. Ҳиндистонлик врачлар туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасида туманимизнинг барча ҳудудларидан келаётган касалманд кишиларни кўрикдан ўтказишяпти. Уларнинг дардларига қулоқ солиб, саломатликларини синчиклаб текширишяпти. Хорижлик шифокорлар шошилмасдан аниқ хулосага келишгач, жарроҳлик операцияси ўтказиш ёки бошқа усулларда даволаш чораларини кўрадилар”, -дейди Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Лутфулла Махманов.
“Мен бугун ҳиндистонлик травматологга учрашиб, ўзимнинг ва қизчамнинг соғлиги ҳақида мурожаат қилдим. Хорижлик шифокор менга ва қизимга керакли муолажаларни ёзиб берди ва тегишли маслаҳатларини берди. Энг асосийси, ўзимнинг ҳам, қизимнинг ҳам соғлигида жиддий муаммо йўқ экан. Бундан кўнглим анча хотиржам тортди”, - дейди Ойбек Мўминов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг