Ҳиндистондан Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар оқими янада оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 март куни туризмни ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги вакилларидан иборат делегация Ҳиндистонга ташриф буюрди.
Таъкидлаш жоизки, хизмат сафарининг биринчи кунида Ҳиндистон Ташқи ишлар давлат вазири ва Маданият ишлари давлат вазири Минакши Лекхи билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, музейлар фаолиятини яхшилаш, турли кўргазмалар ташкиллаштириш, соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда бошқа қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилди.
Қолаверса, Ҳиндистондан Ўзбекистонга борадиган туристлар сонини янада ошириш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, бу борада қатор келишувларга эришилмоқда.
Бундан ташқари, Ҳиндистон шаҳарларидан Андижонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олган.
Шунингдек, кун давомида «Holiday Merchants» туристик ҳамда «PLUMM» маркетинг компаниялари, Ҳиндистон технологиялари институти ҳамда «Impact Infotech» компаниялари раҳбарлари билан туризм оқимини кўпайтириш, тарғибот тадбирлари, соҳани рақамлаштириш ва илмий ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб борилди.
Делегациянинг хизмат сафари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг