Ҳиндистонда жазирама: 33 нафар сайлов участкаси ходими ҳалок бўлди
Раҳимова Нодира / ЎзЖОКУ талабаси. Ҳиндистондаги иссиқ об-ҳаво сабаб сўнгги 10 кун ичида камида 77 нафар инсон ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат расмийлари маълум қилди.
Шимолий Уттар-Прадеш шаҳрида бир кун ичида камида 33 нафар сайлов участкаси ходими ҳаётдан кўз юмди. Матбуот анжуманида шаҳар маъмурияти вафот этганларнинг ҳар бир оила аъзосига 18 минг доллардан берилишини маълум қилди.
Ўтган ҳафта Деҳлида тарихдаги энг юқори ҳарорат — 49,9 даража қайд этилди. Натижада ҳукумат сув ишлатилишини тежашга мажбур бўлди. Ҳиндистон метеорология департаменти маълумотларига кўра, шимоли-ғарбий ва марказий Ҳиндистонда максимал ҳарорат цельсий бўйича 42 даражадан юқори бўлиб, баъзи шаҳарларда ҳатто 50 даражадан ошди.
Маълумот учун, Ҳиндистонда 19 апрель куни бошланган сайлов 1 июнга қадар давом этди. Дунёдаги энг узоқ давом этадиган ушбу сайловларда 642 миллион сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг