Ҳиндистонда мактаб томи қулаб, болаларни босиб қолди

12:23 26 Июль 2025 Дунё
252 0

Шимолий-ғарбий Ҳиндистоннинг Ражастхан штатида жойлашган бошланғич мактаб биносининг томи қулаб тушиб, болаларни босиб қолди. Ҳодиса оқибатида 7 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар қилди.

Қайд этилишича, мактаб томи қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна 27 киши жароҳат олди. Вайроналар остида қолган барча болалар чиқариб олинган.

«Бино қулаши билан қишлоқда тўс-тўполон бошланди. Қутқарув операцияси маҳаллий аҳоли, ўқитувчилар ва маъмурият ёрдамида бошланган,» дейилади хабарда.

Мамлакат таълим вазири Мадан Дилавар жабрланган болалар ва уларнинг оилаларига барча ёрдам кўрсатилишини маълум қилган. Шунингдек, у ҳодиса бўйича энг юқори даражада текширув ўтказилишини, айбдорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини айтган.

Аввалроқ «Air India» фожиасида биргина йўловчи енгил жароҳатлар билан омон қолгани тўғрисида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?