Ҳиндистонда йўлбарс икки ойда 10 кишини ўлдирди

03:53 28 Сентябр 2024 Дунё
516 0

Ҳиндистонда йўлбарс икки ой ичида камида 10 кишини ўлдирди. Ҳодиса Уттар-Прадеш штатида Пилибҳит йўлбарслар қўриқхонаси ҳудудида содир бўлди, дея хабар беради 360.

Охирги ҳужум 9 сентябрь куни содир бўлган. Натижада Бансхера қишлоғида яшовчи 55 ёшли Кедари Лал вафот этган.

Тегишли ташкилотлар ҳайвонни эвтанизация қилишга мажбур бўлди. Ветеринария шифокорлари йиртқичнинг соғлом эканлигидан ҳайратда қолган. Аммо у ташқи огоҳлантиришларга умуман муносабат билдирмаган.

Йўлбарс, дастлабки маълумотларга кўра, петардаларнинг портлаши туфайли кар бўлиб қолган. Боиси маҳаллий аҳоли жониворни пиротехника билан қўрқитишга ҳаракат қилган.

Ҳайвонни қўлга олиш операциясида иштирок этган ўрмон ходими Маниш Сингхга кўра, у илк бор кар йўлбарсга дуч келган.

Мутахассислар йўлбарснинг агрессиясига карлик сабаб бўлиши мумкинми ёки йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?