Ҳиндистонда етти кунлик мотам эълон қилинди
Ҳиндистон ҳукумати собиқ бош вазир Манмоҳан Сингҳ вафоти муносабати билан етти кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда «New Indian Express» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Манмоҳан Сингҳ кеча, 26 декабрь куни ўз уйидан ҳушсиз ҳолда тез ёрдам бўлимига олиб келинган. У кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай тез ёрдам бўлимида вафот этган.
«Марҳум олийжанобга ҳурмат белгиси сифатида 26 декабрдан 1 январгача бўлган даврда бутун Ҳиндистон бўйлаб етти кунлик мотам эълон қилинади. Ушбу давр мобайнида бутун Ҳиндистон бўйлаб давлат байроғи яримига туширилади ва расмий кўнгилочар тадбирлар бекор қилинади. Ҳиндистоннинг хориждаги барча элчихоналарида дафн маросими куни давлат байроғи ҳам ярим баландликка туширилади», дейилади хабарда.
Машҳур иқтисодчи ва давлат арбоби Манмоҳан Сингҳ 2004 йилдан 2014 йилгача Ҳиндистон Бош вазири лавозимида ишлаган ва мамлакатнинг иқтисодий ислоҳотларини шакллантиришда асосий роль ўйнаган.
Таъкидланишича, собиқ вазирнинг дафн маросими 28 декабрь куни давлат даражасида ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг