Ҳиндистонда бир сутка давомида 350 мингдан ортиқ коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланди

13:03 05 Май 2021 Дунё
2254 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 153 миллион 187 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 209 мингдан зиёд киши вафот этган (04.05.2021 йил Европа вақти билан соат 16:20 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 644 685 янги ҳолати аниқланди.

10 501 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (05.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 154 миллион 363 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 227 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,083 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (20,282 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (14,754 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (5,567 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Туркия (4,900 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 36 178, Ҳиндистонда 357 229, Бразилияда 28 935, Францияда 3 606, Туркияда эса 24 733 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 047 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?