Ҳиндистон Покистон самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди
Иллюстратив фото
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликнинг янгидан кучайиши муносабати билан Нью-Деҳли 30 апрель куни кечқурун Покистон авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини бутунлай ёпишга қарор қилди.
Ҳиндистон расмийлари баёнотига кўра, кўрилган чора Покистон томонидан илгари қабул қилинган худди шундай тақиққа жавобдир. Тақиқ дарҳол кучга киради ва 23 майгача амал қилади.
Бунгача Исломобод Нью-Деҳлини “келгуси 24-36 соат ичида” ўз ҳудудига ҳарбий зарба беришга тайёрланаётганликда айблади. Бу ҳақда Покистон Ахборот ва радиоэшиттириш вазири Аттаулла Тарар “ишончли разведка” маълумотларига таянган ҳолда баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, бу Ҳиндистоннинг мунозарали Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳарчасида яқинда содир этилган қуролли ҳужум ҳужум учун “ёлғон баҳонасидир”.
“Ҳар қандай босқинчилик ҳаракати қатъий жавоб билан кутиб олинади. Ҳиндистон минтақадаги ҳар қандай жиддий оқибатлар учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади!” – дейди Тарар.
Ҳиндистон аввалроқ дарёдан сув тақсимотини тартибга солувчи 1960 йилдаги Ҳинд сувлари шартномасидан чиқишини эълон қилганди. Бундан ташқари, покистонликлар учун визаларни бекор қилди ва ўз фуқароларини қўшни давлатни тарк этишга чақирди. Натижада 800 нафарга яқин покистонлик Ҳиндистонни, 1500 нафарга яқин ҳиндистонлик Покистонни чиқиб кетди.
Зиддиятнинг кучайиши
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кўп йиллар давом этган можаро ўтган ҳафта, 22 апрель куни Паҳалгам шаҳрида жангарилар гуруҳ томонидан уюштирилган ҳужумда 26 киши ҳалок бўлганидан кейин яна кучайди. Қурбонларнинг аксарияти сайёҳлар эди. Ҳиндистон Исломободни воқеага алоқадорликда айблади. Бироқ Покистон айбловларни рад этиб, мустақил тергов ўтказишга чақирди.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳужумга алоқадорларнинг барчасини жазолашга ваъда берди.
“Ҳиндистон ҳарбийлари террорчилик ҳужумига жавоб бериш усули ва вақти тўғрисида қарор қабул қилиш учун “тўлиқ оператив эркинликка” эга, – деди у 29 апрель куни.
Ҳиндистон ва Покистон мустақилликка эришгандан бери 1947 ва 1965 уч марта бир-бири билан, икки марта Кашмир учун уруш олиб борди. Уларнинг 1971 йилдаги учинчи уруши Бангладеш давлатининг ташкил топиши билан якунланди. 1999 йилда улар ўртасида яна уруш бошланди, бу қарама-қаршилик эълон қилинмаган уруш сифатида таснифланди. Тадқиқотларга кўра, ҳозирда ҳар икки давлатда тахминан 170 та жанговар каллакдан иборат ядро арсеналлари мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг