Ҳиндистон халқаро кинофестивалида Ўзбекистон делегацияси вакиллари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди
20-28 ноябрь кунлари Гоада 53 маротаба ўтказилаётган (International Film Festival of India 53rd) Ҳиндистон халқаро кинофестивалида бир гуруҳ ўзбек киноижодкорлар иштирок этишмоқда.
Куни кеча “Ўзбекистон ва Ҳиндистон киноижодкорларининг ҳамкорликдаги лойиҳалари ва истиқболли режалари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда қатнашган киноижодкорлар кино соҳасида эришилган ютуқлар, ўзбек ва ҳинд кинематографияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликда фильмлар суратга олиш тўғрисида муҳокамалар ўтказишди.
Ҳиндистонлик кино усталари яқинда бўлиб ўтган ХIV Тошкент халқаро кинофестивали ҳақида ҳам тўхталиб, тадбирнинг аъло даражада ташкил этилгани ва бу давомий бўлишини билдиришди.
Ҳиндистонга ташрифдан асосий мақсад ўзаро тажриба алмашиш, ҳинд кино санъати билан яқиндан танишиш ва кинотеатрлар фаолиятини ўрганишдир. Шунингдек, ташриф давомида кўплаб фильмлар прокати, ўзаро алмашинуви ва кенг қамровли ҳамкорлик юзасидан келишувлар кўзда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг