Ҳинд футболи афсонаси фаолиятини якунлаётганини маълум қилди
Архив фото
Ҳиндистон футболи афсонаси ва терма жамоа сардори Сунил Четри шу йилнинг 6 июнь куни терма жамоадаги сўнгги учрашувини ўтказишини маълум қилди. Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.
Х ижтимоий тармоғида жойланган видеода жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Ҳиндистон — Қувайтга қарши учрашуви унинг миллий жамоа либосидаги сўнгги ўйини бўлишини билдирган.
«Охирги бир ўйин… барчамиз учун... ўйинда ғалаба қозонайлик ва биз хурсанд бўлиб кетишимиз мумкин», деди у видеода.
39 ёшли Четри 2005 йилда терма жамоа сафидаги илк ўйинидаёқ гол муаллифи бўлганди. Шундан кейин у 19 йил давомида мамлакат бош жамоаси шарафини ҳимоя қилди.
Четри терма жамоалар сафида гол уриш бўйича Криштану Роналду (128), Али Даи (108), Лионель Месси (106)дан кейин 94 та гол билан тўртинчи поғонани банд қилиб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг