Ҳимоя ордери талабларини бажармаган ота ва амаки 5 суткага қамалди

12:35 31 Август 2022 Жамият
537 0

Фото: Архив сурат

Олий суд ахборот хизматининг хабарига кўра, Хива туманида яшовчи вояга етмаган Нафосат Қодирова (исм-фамилиялар ўзгартирилган)нинг туман ҳимоя ордери бўлишига қарамай ичкиликни касб қилган отаси ва амакиси унга руҳий зўравонлик ўтказишда давом этган.

Натижада зўравонларга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, маъмурий қамоқнинг ҳар бир куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи қийматида қамоқ харажатлари ундирилиши белгиланди.

Нозик хилқат вакиллари ҳар доим оиласи, яқинларининг ҳимоясига муҳтож бўлади. Афсуски баъзида эркаклар оиласидаги аёлларни ҳимоя қилиш ўрнига, ўзи бош бўлиб ҳақоратлаш ва ҳаттоки калтаклашгача боришмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?