Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаяпти

Ҳар бир мурожаат ортида қайсидир бир юртдошимизнинг тақдири мужассам. Буни яхши англаган “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва унинг шаҳар-туман бўлимлари ходимлари мурожаатчилар билан учрашиб, юзга келган муаммонинг ечимини топишга ҳаракат қилмоқда.
— Ўтган йил давомида филиалимизда жисмоний ва юридик шахслардан 21 минг 191 та мурожаат келиб тушган, — дейди ижро назорати бўлими бошлиғи Салоҳиддин Қаҳҳоров. — Уларнинг 18 минг 804 таси ёки 89 фоизи ижобий ҳал этилган бўлиб, 1 минг 774 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат берилди. Қолганлари юзасидан эса ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мурожаатларнинг асосий қисми газ таъминоти, тўловларни амалга ошириш ва ҳудудларни газлаштириш билан боғлиқ масалалардан иборат.
— Газ таъминоти идораси томонидан ташкил этилган сайёр қабул давомида суюлтирилган газ баллонларини алмаштиришдаги муаммолар юзасидан мурожаат қилган эдим, — дейди Қўрғонтепа туманидаги Ибн Сино номли МФЙда истиқомат қилувчи Сайёрахон Одилова. — Бу борадаги ҳуқуқларим тушунтирилибгина қолмасдан, таъминотдаги муаммолар ҳам ижобий ечим топди. Бундан хурсандман!
Андижон шаҳрининг Абдурауф Фитрат номли кўчасидаги хонадонда яшовчи Солижон Хурсандов эса янги қурилган уйини газлаштириш масаласида мурожаат йўллаб, бунинг тартиби ҳақида маълумот олмоқчи бўлган.
— Мурожаатим эътиборсиз қолмади, — дейди фуқаро биз билан суҳбатда. — Масъул ходимлар хонадонимга келиб, қурилиш туфайли вақтинча узиб қўйилган газ қувурларини қайта улаш тартиби тўғрисида маълумот берди. Уларнинг кўрсатмаси ва амалий ёрдами билан ҳозирда табиий газдан унумли фойдаланиб келмоқдаман.
Қиш мавсумида табиий газга бўлган эҳтиёж янада ортади. Бу эса жойларда айрим муаммоларнинг келиб чиқишига ҳам сабаб бўлмоқда. Натижада мурожаатлар сони бирмунча ортяпти. Шу боис филиал ходимлари уларнинг ижобий ечимини таъминлаш билан бир қаторда ҳудудларда тушунтириш ва тарғибот ишларини ҳам олиб бормоқда.
Акмалжон ҲОЛИҚОВ,
журналист.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг