Ҳаваскорлар ўртасида теннис мусобақаси якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб турли оммавий спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон теннис федерацияси, Ўзбекистон Миллий банки ҳамкорлигида Республика Олимпия захиралари теннис мактабида теннис бўйича ҳаваскорлар ўртасида «Ҳавас-2020” мусобақаси ташкил этилди.
Ушбу мусобақада турли ташкилот ва идораларда фаолият олиб бораётган 30 нафарга яқин раҳбар ходимлар 15та жуфтликда 4 гуруҳга бўлинган ҳолда дастлаб гуруҳ, сўнгра плей-офф босқичида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Бугун ушбу мусобақанинг ярим финал ҳамда финал учрашувлари ўтказилди. Шунингдек, турнирнинг ёпилиш маросими ҳам ташкил этилди. Мусобақанинг ёпилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон теннис федерацияси раиси Алишер Мирсоатов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
Шунингдек, мусобақанинг ёпилиш маросимида мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши, ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон теннис федерацияси раиси Алишер Кудратуллаевич Мирсоатов «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Турнирнинг якуний натижаларига кўра, Фурқат Каримов ва Ёрқин Зоиров жуфтлиги рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўрин Валерий Тян ҳамда Владислав Шегай жуфтлигига насиб этган бўлса, Муҳсин Ашуров-Артур Маурер дуэти кучли учликни якунлаб берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг