Ҳарбийлар учун спорт мажмуаси барпо этилди

Қоровулбозор туманида жойлашган ҳарбий қисм учун замонавий спорт мажмуаси қурилиб фойдаланишга топширилди. Бу арафада турган Ватан ҳимоячилари куни олдидан юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриқлаб турган аскар ва зобитларга муносиб туҳфа бўлди.
Футбол, баскетбол, волейбол, бадминтон, теннис, узунликка сакраш, тош кўтариш майдонлари ҳамда югуриш йўлакларидан иборат бу маскан ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратларини оширишга, уларни жисмоний жиҳатдан чиниқтиришга хизмат қилади. Мажмуанинг лойиҳа қиймати 4 миллиард 87 миллион сўм бўлиб, у Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳомийлигида барпо этилди.
Спорт мажмуасини фойдаланишга топширишга бағишлаб ўтказилган тадбир байрамона руҳда кечди. Унда сўз олганлар давлатимиз томонидан Ватан ҳимоячиларининг касбий маҳоратларини ошириш, оилалари ижтимоий ҳимояси борасида салмоқли ишлар бажарилаётганини таъкидлади. Тадбирда бир ҳарбий хизматчига икки хонали уй калити, ҳарбий қисмга 2 та квадроцикл, ўн нафарга яқин хизматчига ҳарбий унвонлар топширилди. Тадбирда аскарлар қувончига шерик бўлган бир гуруҳ ўқувчи ёшлар китоблар жамланмаси билан тақдирланди. Дарвоқе, улар учун ҳарбий қисм музейига саёҳат ҳам эсда қоларли кечди. Музейнинг бойитилган янги қисми тақдимоти ўтказилди.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг