Ҳар қандай шахсни унинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин

03:03 17 Март 2025 Ҳужжатлар
1609 0

Шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Мазкур ҳужжат тасдиқланса, умумий қоида тариқасида ҳар қандай кишини фото ёки видео тасвирга олиш ёки ушбу тасвирдан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилиниши мумкин.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада қайд этилишича, қонун инсонларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқини мустаҳкамлаш ҳамда миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва 30 га яқин хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган ҳолда, аҳоли фикрини ўрганиш учун муҳокама порталига жойлаштирилган.

Лойиҳага кўра, эндиликда умумий қоида тариқасида, эндиликда ҳар қандай кишини расм ёки видеога олиш ҳамда ушбу тасвирдан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади.

Шу билан бирга, лойиҳада қуйидагилар белгиланмоқда:

  • 16 ёшдан бошлаб ўсмирлар уларни тасвирга олиш, тасвирдан фойдаланиш учун мустақил розилик бера олади;
  • жамоат жойларида ва оммавий тадбирларда тасвирга олиш учун рухсат талаб қилинмайди;
  • давлат хизматчиларини хизмат вазифасида чекловсиз тасвирга олиш ва тасвирдан фойдаланиш мумкин;
  • ноқонуний ҳаракатларни тасвирга олиш учун розилик шарт эмас;
  • видеокузатув тизимлари ҳақида огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши шарт;
  • кишиларнинг қисман ёки тўлиқ кийимсиз бўлишни тақозо этадиган жойларда (тиббиёт хонаси, ҳаммом, кийим алмаштириш хоналари ва бошқа) видеокузатувни амалга ошириш тақиқланади.
  • Агар тасвирдан розилик берилган мақсаддан бошқа мақсадда ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган тарзда фойдаланилса, розилик чақириб олиниши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?