Ҳақиқий куз: Келаси ҳафта бошида ёмғир ёғади
«Ўзгидромет» 15-18 сентябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 15 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 16-18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 15-17 сентябрда 20-25 даража, 18 сентябрда 23-28 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 15 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 16-18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15 сентябрда 12-17 даража, 16-18 сентябрда 10-15 даража, кундузи 15 ва 18 сентябрда 23-28 даража, 16-17 сентябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 15 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 16 сентябрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, фақат Самарқанд вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. 17-18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 23-28 даража, 16-18 сентябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даражагача пасаяди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 сентябрда 12-17 даража, 18 сентябрда 10-15 даража, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 15 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Наманган вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 16-18 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 23-28 даража бўлади,16-18 сентябрда кечаси 10-15 даражагача, кундузи 20-25 даражагача пасаяди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 сентябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража бўлади,16-18 сентябрда кечаси 5-10 даражагача, кундузи 10-15 даражагача пасаяди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг