Ҳақиқий асарлар йиллар давомида суратга олинади — Абдухалил Мигноров сериаллар ҳақида

08:25 18 Апрель 2024 Жамият
163 0

Хабарингиз бор, Фарғона вилоятида «Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — ватанмиз!» шиори остидаги «Кинокарвон» бўлиб ўтмоқда.

Лойиҳа иштирокчиси, актёр ҳамда режиссёр Абдухалил Мигноров Қўштепа тумани Маданият уйида бўлиб ўтган тадбирда ўзбек киносида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

«Биз киночиларнинг халқимиз олдида қарзимиз кўп. Келинглар, дардлашайлик десам ҳозир таънани остида қолиб кетишим мумкин. Ким бўлишидан қатъий назар, аввало, сериаллардан саволлар беради.

Аммо биз ҳаракатдамиз, ўзбек киносида ҳам катта-катта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, 5-10 йил сўнггида тарихий фильмларга қўл урилмоқда, кетма-кет шу йўналишдаги кинолар суратга олинмоқда. Биз буларни янги даврга қадам деб ҳисоблайман.

Мисол учун, ўзим ҳам 5 йил аввал Термизий ҳақидаги тарихий фильмга қўл ургандим. Шу боис айтишим мумкинки, суратга олиш жуда ҳам қийин. Ахир ҳақиқий кинолар, ҳақиқий санъат асарлари йиллар давомида суратга олинади. Илтимос, телеканаллар орқали эфирга узатилаётган сериаллардан келиб ўзбек киноси ҳақида хулоса чиқарманглар» — дейди режиссёр.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер