Ҳанжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси Пара Осиё ўйинларида медаллар жамғаришда давом этмоқда
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ИВ Пара Осиё ўйинлари старт олди. Ўзбекистон делегацияси мусобақанинг биринчи кунини муваффақиятли бошлади. Пара-каное баҳсларида ҳамюртларимиз Шаҳзода Мамадалиева (ВЛ3), Иродахон Рустамова (ВЛ2) ҳамда Азизбек Абдулҳабибов (КЛ2) ўз дастурларида олтин медалларни қўлга киритишди.
Айни пайтда пара-енгил атлетика баҳсларида медаллар ўйналмоқда. Ҳамюртимиз Сарвар Азимов Ф32 классида кечган клаб улоқтириш баҳсида 39.13 метр билан бронза медалига сазовор бўлди.
Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафия Бурханова навбатдаги олтин медални келтирди. Аёллар ўртасида Ф12 классида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз 13.87 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Пара-таеквондо баҳсларида ҳам делегациямиз ҳисобига навбатдаги медал ёзилди. Аёллар ўртасида -48 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган ҳамюртимиз Зиёда Исоқова кумуш медалга сазовор бўлди.
Пара-дзюдо беллашувларида ҳам дастлабки медаллар жамланмаси ўйналди. Аёллар ўртасида Ж2 классида -48 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Лобар Ҳуррамова якунда бронза медалига эгалик қилди.
Пара-енгил атлетика спортида яна бир юртдошимиз шоҳсупага кўтарилди. Эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метр масофага югуриш баҳсларида қатнашган Дониёр Аҳмедов 11.35 сония натижа билан маррага 3-бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг