Ҳамюртларимиз йилнинг энг кучлилари сафида
Халқаро конькичилар иттифоқи (ISU) жорий мавсум якуни бўйича кучлиларни эълон қилди.
Аҳамиятлиси, фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш жуфтлиги “Энг яхши дебютант” номинациясида ғолиб бўлди.
Таъкидлаш жоизки, ҳамюртларимиз жорий мавсум илк бор катталар ўртасидаги халқаро турнирларда иштирок этди. Шундай бўлса-да, улар “Харбин — 2025” қишки Осиё ўйинларида олтин, Канада Гран-присида кумуш медалларга сазовор бўлишди.
Қолаверса, Бостон шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида кучли ўнликдан жой олиб, “Милан-Кортина — 2026” қишки Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг