Ҳамюртларимиз «Алпомиш ва Барчиной» халқаро турнири ғолиби
Тошкентда камондан отиш бўйича ўнга яқин мамлакатдан ташриф буюрган 100 дан ортиқ спортчи иштирокидаги “Алпомиш ва Барчиной” III халқаро мусобақаси якунланди.
Дастурга кўра, кеча мусобақанинг финал беллашувлари ҳамда тақдирлаш маросими ўтказилди.
Миллий гвардия қўмондонлиги, Спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирокидаги тадбирда спортчиларимиз эришган муваффақиятлар эътироф этилиб, бу каби мусобақалар ушбу спорт турини оммалаштириш йўлида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Мусобақада терма жамоамиз вакиллари юқори натижалари билан ажралиб турди. Якунда ҳамюртларимиз 4 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлди.
Робия БАХТИЁРОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг