Ҳамон «тилсиз ёв» исканжасида қолаётган Лос-Анжелес шаҳри пушти рангга бурканди (+фото)

Калифорниядаги ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун ўзгача усулдан фойдаланилмоқда. Бу ҳақида «The independent» нашри хабар берди.
Унга кўра, Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари билан курашаётган экипажлар уйлар ва тепаликларни ёнғинга қарши ишлатиладиган кимёвий моддалар билан ёпиб чиқмоқда.
Ўт ўчирувчилар айнан қаерга ишлов берилганини кўриш мақсадида эритма таркибига пушти бўёқ ҳам қўшишмоқда. Натижада Лос-Анжелес кўчаларида ноодатий манзаралар ҳосил бўлмоқда.
Ижтимоий тармоқлардаги суратлардан кўриш мумкинки, ушбу кукун бутун ҳудуд бўйлаб машиналар, дарахтлар ва йўлакларни қоплаган.
Хабарларга кўра, ушбу кимёвий аралашма 1963 йилдан бери АҚШда ёнғинларга қарши курашда қўлланилиб келинади. Бу кимёвий кукун дунёдаги энг кўп ишлатиладиган ёнғинга қарши восита ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларга етган. Айни вақтда, ёнғин оқибатида вафот этганлар сони 25 нафарни ташкил қилмоқда.
Ёнғин хавфсизлиги ходимлари хавфли ҳудудлардаги аҳолига агар хавфни сезсалар, расмий эвакуация буйруғини кутмасдан уйдан чиқиб кетишлари кераклигини маслаҳат бермоқда, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг