ҲАМАС Трампнинг Ғазо ҳақидаги режаларининг айримларини маъқуллайди

ҲАМАС АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо урушини тўхтатиш борасидаги режаларининг айрим бандларини қўллаб-қувватлайди, бироқ таклифнинг айрим қисмлари муҳокама қилиниши кераклигини айтмоқда.
Трампнинг 20 банддан иборат режаси зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, қолган барча асирларни алмашиш, халқаро ташкилот бошчилигидаги ўтиш даври ҳукуматини жорий этиш ва ҲАМАСни қуролсизлантириш талабларини ўз ичига олган.
Гуруҳ гаровдагиларни озод қилишга, қуролларини Фаластин миллий консенсусига асосланган ва араб ҳамда ислом давлатлари кўмаги билан яратилган мустақил Фаластин (технократлар) органига топширишга рози бўлган. Шунингдек, воситачилар орқали дарҳол музокара ўтказишга тайёрлигини билдирган.
ҲАМАСнинг ушбу баёнотига кўра, Ғазони Трамп ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер томонидан бошқариладиган халқаро ўтиш даври бошқарув кенгаши эмас, балки фаластинликлар томонидан бошқарилишини исташмоқда.
Гуруҳ аъзолари айниқса Британиянинг собиқ бош вазирини хушламаяпти. Чунки Блер 2003 йилда АҚШ бошчилигидаги ҳарбийларнинг Ироққа бостириб киришдаги ролини унутмаган.
Воситачи Қатар Ташқи ишлар вазирлиги гуруҳнинг Трамп режасига жавобини олқишлашини билдирди. Матбуот котиби Мажед ал-Ансорийнинг айтишича, Қатар бу таклиф бўйича музокараларни давом эттириш учун Миср ва Қўшма Штатлар билан ҳамкорликни бошлаган.
Миср ижобий ривожланишга умид билдириб, Ғазода доимий ўт очишни тўхтатиш учун араб давлатлари, АҚШ ва Европа давлатлари билан ҳамкорлик қилишини билдирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҲАМАС баёнотидан руҳланган ва томонларни Ғазодаги фожиали можарога чек қўйиш имкониятидан фойдаланишга чақирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг