ҲАМАС сўнгги тўрт кун ичида 48 нафар Исроил аскарини йўқ қилган

00:08 25 Декабрь 2023 Дунё
628 0

Фото: AP

ҲАМАС ҳаракатининг “Ал-Қассам” ҳарбий қаноти расмий вакили Абу Убайда сўзларига кўра, ҳаракат жангчилари сўнгги тўрт кун ичида 48 исроиллик аскарни ўлдирган ва Исроилнинг 35 та ҳарбий техникасига зарба берган.

“Сўнгги тўрт кун ичида “Ал-Қассам” жангчилари 35 та ҳарбий техникани тўлиқ ёки қисман йўқ қилишга муваффақ бўлишди. Бизнинг жангчиларимиз 48 нафар Исроил аскари ҳалок бўлганини тасдиқлади, яна ўнлаб аскарлар турли даражадаги оғирликдаги жароҳат олди”, — дейилади Абу Убайданинг Telegram каналида.

Бунгача Исроил бош вазир Бенямин Нетаньяху мамлакат мудофаа кучлари Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётни кенгайтираётганини маълум қилганди.

“Исроил фуқаролари, биз Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни кенгайтирмоқдамиз. Тўлиқ ғалабага қадар урушни давом эттирамиз. Бу ўғирлаб кетилганларимизни қайтариш, ҲАМАСни йўқ қилиш ва Ғазо энди Исроил учун таҳдид бўлмаслигини таъминлашнинг ягона йўли”, — дейди у.

Нетаньяхунинг сўзларига кўра, операция вақт талаб этади. Исроил охиригача курашишга қарор қилди, аммо “бунинг бадали аскарнинг ҳаётидир”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?