Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби битирувчиларининг барчаси талаба бўлди
Битирувчиларнинг 20 нафари давлат гранти ва 16 нафари тўлов- контракт асосида нуфузли олий таълим даргоҳларига ўқишга қабул қилинди. Хусусан, улар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Гулистон давлат университети каби олий таълим муассасалари талабаси бўлдилар.
—Омад билимлиларга кулиб боқади, дейишгани рост экан,—дейди Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетига ўқишга қабул қилинган Матлуба Шакарова. — Тест жуда шаффоф ва ҳаққоний тарзда ўтди. Билим ва маҳорат ўз сўзини айтди. Мен оташин шоира Ҳалима Худойбердиева номидаги мактабда таҳсил олиб, нуфузли университет талабаси бўлганимдан фахрланаман.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ижод мактабининг 3 нафар ўқувчиси муддатидан олдин Малайзия, АҚШ, Латвия давлатларининг халқаро университетларига грант асосида ўқишга қабул қилинган эди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг