Ҳакамларнинг тушунарсиз қарори ортидан Никита Рафалович учинчи Олимпиадасида ҳам медалсиз қолди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович +80 кг вазн тоифасидаги ўз юришларини давом эттирди.
Ҳамюртимиз эронлик Ариан Салимига қарши қийин кечган баҳсда ютқазиб қўйганди. Салимининг финалга чиқиши эса унга бронза учун ўтиш баҳсида қатнашиш имконини берганди.
Никита Рафалович бронза учун ўтиш баҳсида Мексика вакили Карлос Сансоресга қарши ўтказди. Биринчи раундда ғалаба қозонган Никита, иккинчи ва учинчи раундда эса ютқазиб қўйди. Қизиғи шундаки, ҳакамларнинг тушунарсиз қарорлари ортидан берилган бир балл Карлосга ғалаба олиб келди.
Шу тариқа иккита Олимпиада қатнашган ҳамюртимиз учинчи Олимпиадасида ҳам омадсизликка дуч келди.
Аввалроқ, «Токио-2020» ғолиби Акбар Жўраев «Париж-2024»да кумуш медалига эга чиққанди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг