Ҳафтанинг иккинчи ярмида қор ёғиши кутилмоқда

15:09 12 Январь 2026 Жамият
448 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 11 январдан 18 январь кунига қадар кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 15-16 январда 0-5 даража совуқ, 17-18 январда 2-7 даража совуқ, кундузи 11 январда 0-5 даража илиқ бўлади, 12-13 январда 7-12 даража илиққача кўтарилади, 14 январда 3-8 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиққача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. 15-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-14 январда 2-7 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 3 даража совуқ-2 даража илиққача пасаяди, кундузи 11-12 январда 11-16 даража илиқ, 13-14 январда 13-18 даража илиқ, 15-18 январда 2-7 даража илиққача пасаяди.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11→14 январда 0-5 даража илиқ, 15 январда 2-7 даража илиқ бўлади, 16-18 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиққача пасаяди, кундузи 11 январда 10-15 даража илиқ, 12 январда 8-13 даража илиқ, 13-14 январда 10-15 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 2-7 даража илиққача пасаяди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-15 январда 3-8 даража илиқ бўлади, 16-18 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиққача пасаяди, кундузи 12 январда 13-18 даража илиқ, 13-14 январда 15-20 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 5-10 даража илиққача пасаяди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 12-14 январда 7-12 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 2-7 даража илиққача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12, 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-16 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади, 17-18 январда 2-7 даража совуққача пасаяди, кундузи 12 январда 3-8 даража илиқ, 13-14 январда 5-10 даража илиқ бўлади, 15-18 январда 3 даража совуқ-2 даража илиққача пасаяди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер