Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши кутилмоқда

22:57 01 Ноябрь 2021 Жамият
1199 0

Фото: "Халқ сўзи"

Пайшанба куни Ўзбекистон бўйича об-ҳаво кескин ўзгаради. Мамлакатимизга Урал ҳудудларидан совуқ ва бироз нам антитциклон кириб келади. 

4 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз куни 4 ноябрда ҳаво ҳарорати 3-8° илиққача пасаяди, бу ой боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 12-15° га паст бўлади. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

5 ноябрда совуқ антитциклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ёғингарчилик фақат айрим тоғли ҳудудларда сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-5° совуққача, шимолда 7-10° совуққача пасаяди, кундуз куни ҳарорат 3-8° илиқдан ошмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?