Ҳафта давомида ёғингарчилик кузатилиши кутилмоқда
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 9-12 декабрь кунлари учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон бўйича ҳафта давомида ёмғирли кунлар бўлади.
Бугун, 9 декабрь куни Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади. 10 декабрда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади.
11 декабрда республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
12 декабрда Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача, айрим жойларда баъзида 20-22 метр/секундгача кучаяди.
9-10 декабрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 2-7 даража илиқ атрофида бўлади, 11-12 декабрда ҳарорат аста-секин 13-15 даража илиққача, баъзи жойларда 16-19 даража илиққача кўтарилади. 10-11 декабрда ҳарорат кечалари 0-5 даража совуқ, шимолда 5-10 даража совуқ, 12 декабрда 2-7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 9-10 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади. 9 декабрда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида 9 декабрда кечаси ва эрталаб, 10 декабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечалари 0-2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 4-7 даража илиқ бўлади. 11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 12 декабрга кечга томон ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 8-10 даража илиқ, 12 декабрда кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг