Ҳафта давомида кунлар яна исиб, ҳарорат 32 даражагача кўтарилади
«Ўзгидромет» 6-10 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қайд этилишича, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат фони иқлим меъёридан бироз юқори бўлади. Ҳарорат кечалари 8-13 даражани ташкил этади, кундуз кунлари ҳафта бошида 20-25 даража бўлади, ҳафта охирига келиб 23-28 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 30-32 даражагача кўтарилади.
10 октябрь, жума куни республика шимолида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
Бугун, 6 октябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати 22-24 даражани ташкил этади. Ҳафта давомида кечалари 9-12 даража, кундуз кунлари 23-26 даража атрофида бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг