Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Фото: Сардорбек Поёнов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 27–30 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади. 27–28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 29–30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. 27 октябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат: 27 октябрда кечаси 6–11 даража, кундузи 19–24 даража; 28 октябрда кечаси 3–8 даража, кундузи 17–22 даража; 29–30 октябрда кечаси 3–8 даража, кундузи 17–22 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. 27–28 октябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат: кечаси 27–28 октябрда 8–13 даража, 29 октябрда 6–11 даража, 30 октябрда 4–9 даража; кундузи 27 ва 29–30 октябрда 23–28 даража, 28 октябрда 21–26 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. 28 октябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат: кечаси 8–13 даража, кундузи 27 ва 29–30 октябрда 21–26 даража, 28 октябрда 18–23 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. 28 октябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат: кечаси 27–28 октябрда 10–15 даража, 29–30 октябрда 8–13 даража; кундузи 27 октябрда 24–29 даража, 28 октябрда 21–26 даража, 29–30 октябрда 23–28 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат: 27–28 октябрда кечаси 8–13 даража, кундузи 21–26 даража; 29–30 октябрда кечаси 6–11 даража, кундузи 18–23 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда эса қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат: кечаси 27–28 октябрда 5–10 даража, 29–30 октябрда 3–8 даража; кундузи 27 ва 30 октябрда 15–20 даража, 28–29 октябрда 13–18 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг