Ҳафта бошида айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин

16:15 27 Апрель 2025 Жамият
176 0

«Ўзгидромет» 28-30 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 28 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 29-30 апрелда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража иссиқ, 29 апрелда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ, 30 апрелда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 28 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 29-30 апрелда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 18-23 даража, кундузи 34-39 даража, 29 апрелда кечаси 15-20 даража, кундузи 25-30 даража иссиқ, 30 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража, 29 апрелда кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража, 30 апрелда кечаси 14-19 даража, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража, 29 апрелда кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража, 30 апрелда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 29 апрелда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 12-17 даража, кундузи 30-35 даража, 29 апрелда кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража, 30 апрелда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража, 29 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража иссиқ, 30 апрелда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?