Ҳабиб Нурмагомедов "UFC"нинг барча рейтингларидан чиқариб юборилди
Фото: AP
Енгил вазн тоифасида "UFC" чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ушбу ташкилотнинг барча рейтингларидан чиқариб ташланди. Бу ҳақда UFC расмий сайтида хабар берилди.
Унга кўра, рейтингининг биринчи поғонасида, вазн тоифасидан қатъи назар, енгил вазн тоифасида чемпион Жон Жонс жой олди. Иккинчи ўринда ўрта вазн тоифасида камар соҳиби Камару Усман, учинчи поғонадан оғир вазн тоифасининг энг яхши вакили Стипе Миочич жойлашди. Икки вазн тоифасида собиқ "UFC" чемпиони Конор Макгрегор 15-ўринга жойлашган.
Шунингдек, енгил вазн тоифасида чемпионлик камари вакант деб эълон қилинди. Ушбу ўйналишда рейтингнинг дастлабки учта поғонасидан америкалик спортчилар Дастин Порье, Жастин Гетжи ва бразилиялик Чарлз Оливейра жойлашган.
Ҳабиб Нурмагомедов охирги жангини "UFC" 254 турнирида Жастин Гетжига қарши ўтказиб ғалаба эришган эди. Баҳс якунига етиши билан спортчи фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Ташкилот раҳбари Дана Уайт Ҳабибни бир неча бор спортга қайтаришга ҳаракат қилди. Аммо у 19 март куни ниҳоят фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Нурмагомедов профессионал фаолияти давомида 29 та баҳс ўтказиб барчасида ғалаба эришган. У "UFC"даги дебютини 2012 йилда ўтказган эди.
Аввалроқ Нурмагомедов мураббийлик қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг