Ҳабиб Нурмагомедов «Реал Мадрид»да тўп суриши мумкин
Фото: РИА Новости
Москванинг «Спартак» жамоаси сардори Георгий Жикия UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга профессионал футболда дебют қилишига ёрдам беришга ваъда берди.
Бу ҳақда «Матч ТВ» телеканали хабар бермоқда. Ҳимоячининг айтишича, Ҳабибнинг футболда яхшигина қобилияти бор, у майдонда ўзини кўрсата олади. Нурмагомедов расмий баҳсда 10-15 дақиқа ҳаракат қилиши ва бу тарихга айланиши мумкин. Жикия Ҳабибнинг дебюти учун «Спартак» раҳбарияти билан музокара қилишга тайёрлигини қўшимча қилган.
Бундан ташқари, Жакия Нурмагомедовда «Реал Мадрид»да ўйнаш имконияти борлигини айтиб ўтган.
Ҳабиб Нурмагомедов ўтган йилнинг 24 октябрь куни UFC турнирида АҚШлик Жастин Гейджини мағлубиятга учратганидан сўнг фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг