Гулистонда илк бор жаҳон чемпионати ўтказилади
Фото: “Халқ сўзи”
Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида шу йилнинг 16-20 ноябрь кунлари белбоғли, бел олиш ҳамда уч кураш турлари бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Осиё ва Европа қитъаларидан ўттизга яқин номдор полвонлар иштирок этиши кутилмоқда.
Айтиш лозимки, жаҳон чемпионатига илк бор мезбонлик қилаётган Сирдарё вилояти мамлакатимизнинг йил сайин кўплаб нуфузли спорт мусобақалари ўтказилаётган манзилларидан бирига айланмоқда. Хусусан, жорий йилда баскетбол, гандбол, стол тенниси, бадминтон, регби, кураш, шашка, анъанавий таэквондо, шунингдек, баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича Ўзбекистон чемпионати, комбат айкидо бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказилди. Май ойида вилоят тарихида илк бора профессионал боксчилар ўртасида “Бокс кечаси” юқори савияда ташкил этилди.
Шунингдек, жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Сирдарё вилоятида яна бир қатор нуфузли халқаро ва республика мусобақалари ўтказилиши белгиланган. Бундан ташқари, шу ойнинг ўзида велоспорт ва теннис бўйича республика ҳамда декабрь ойида волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда қиличбозлик бўйича халқаро турнирларни ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг