Гулистон шаҳри ҳокими ўзгарди
Фото: Сирдарё вилоят ҳокимлиги
Ўктамжонов Фаррух Ўктамжонович номзоди Гулистон шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 25 ноябрь куни Гулистон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Унда ташкилий масала кўрилган:
Шу кунга қадар шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Хожиманов Жамолиддин Ҳусниддинович эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Шундан сўнг, депутатлар томонидан бунга қадар Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Ўктамжонов Фаррух Ўктамжонович номзоди Гулистон шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов нутқ сўзлаб, шаҳарда қатор соҳаларда қолоқликка йўл қўйилаётганлиги, хусусан, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, экспорт борасида шаҳар биринчи раҳбарининг ҳаракатлари етарли эмаслигини қайд этган.
Шунингдек, депутатлар ҳам шаҳарни янада ривожлантириш борасида ишга солинмаган имкониятлар ҳақида ўз фикрларини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг