Гренландияда чучук сув омбори ҳосил бўлмоқда
Нидерландия ва Хитойдан келган халқаро олимлар гуруҳи Гренландиядаги муз қатламида янги тадқиқот ўтказди. Натижалар шуни кўрсатдики, у катта чучук сув омборига айланган.
Иссиқ ёз ойларида муз қатламида эриган сув тўпланади. Олимлар янги технологиялар ёрдамида унинг миқдорини ҳисоблаб чиқдилар.
Тадқиқотда бир неча ўнлаб станциялардан иборат Гренландия ГПС тармоғи иштирок этди. Қайд этилишича, сувнинг тўпланиши июль ойида энг юқори чўққисига чиқади ва кейин аста-секин камаяди.
Янги тадқиқот натижалари дунё океанининг ўсишига эҳтимолий таъсир ҳақидаги башоратларни аниқлаштириш учун муҳим аҳамиятга эга. Таъкидланишича, Арктикада ҳаво исимоқда. Шунинг учун қирғоқ бўйида юзага келиши мумкин бўлган сув тошқинларига тайёрланиш учун прогнозлар зарур.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг