«Google»га жуда жиддий айблов қўйилди
«Google» Европа Иттифоқи томонидан технологик гигантлар устидан назоратни кучайтиришга қаратилган қоидаларни бузганликда айбланмоқда. Учта ишончли манбанинг маълумотига кўра, компания ўзининг қидирув натижаларига киритган таклиф қилинган ўзгартиришлари Европа антимонополия регуляторининг ҳамда рақобатчиларининг эътирозларини бартараф эта олмади.
Европа Комиссияси томонидан амалга оширилаётган бу қадам АҚШ Президенти Доналд Трамп ва Европа Иттифоқи ўртасидаги зиддиятли вазиятда юз бермоқда. Трамп АҚШ технологик гигантларини қўллаб-қувватлаб, Европа регуляцияларига қарши чиқмоқда ва Европа томонидан белгиланган жарималарни божхона тўловларига тенглаштирмоқда.
Бу эса Европа назоратчиларининг йирик технологик компанияларга нисбатан юмшоқроқ ёндашиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.
«Google»га нисбатан тергов ишлари ўтган йилнинг март ойида бошланган бўлиб, бу жараён Рақобатни чеклашга қарши қабул қилинган Рақамли бозорлар акти доирасида олиб борилмоқда.
Терговнинг асосий йўналиши «Google» қидирув тизимида компаниянинг ўз хизматлари — «Google Shopping», «Google Fights» ва «Google Hotels» — рақобатчиларига нисбатан устун қўйилганини аниқлашга қаратилган. Бундан ташқари, «Google» қидирув натижаларида учинчи томон хизматларига нисбатан дискриминация қилинаётгани ҳам тергов доирасида ўрганилмоқда.
Агар тергов Европа томонидан қўйилган талабларни асосли деб топса, «Google» ё ўз фаолиятини унга мослаштириши, ё ўз фаолиятини мазкур минтақада тўхтатишига тўғри келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг