“Google” қидирув тизимидан фойдаланиш камайиб бормоқда
Сунъий интеллектнинг ривожланиши ҳамда маркетплейсларнинг оммалашуви, “Google” томонидан тақдим этилаётган қидирув маълумотлари сифатининг пасайиши ушбу қидирув тизимидан фойдаланишлар сонининг камайишига олиб келмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берган.
Ушбу ҳолатлар “Google” қидирув трафигини пасайиши ва компаниянинг даромадига салбий таъсир қилиши мумкин.
2025 йилда “Google”нинг АҚШ қидирув рекламалари бозоридаги улуши 50% дан пастга тушиши тахмин қилинмоқда.
“Ҳозирги кунда ёш авлод ахборот йиғиш учун бошқа платформалардан, айниқса сунъий интеллектдан кенг фойдаланмоқда”, — дейилади “WSJ” хабарида.
Мисол учун, “OpenAI” корпорацияси “ChatGPT”га интернет-қидирув функциясини қўшди. “Meta Platforms” ўзининг қидирув тизимини яратишни режалаштирмоқда.
Энг қизиғи, интернетда қидириш қобилиятига эга бўлмаган чат-ботлар ҳам кўп масалаларни ҳал қилишда такомиллашиб бормоқда.
Йирик компаниялардан “Microsoft” ва “Apple” эса уни операцион тизимларига интеграция қилишмоқда.
“Skai” реклама платформаси маълумотларига кўра, “Google”даги рекламага мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан 8% га камайган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг