Голларга бой ўтган тун. Грецияда 7 та, Парижда 8 та гол киритилди
Кеча, 26 ноябрь куни Европа чемпионлар лигаси мусобақасининг 3-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасидаги муҳим баҳсларга алоҳида тўхталиб ўтамиз.
«Ливерпуль»да инқироз давом этади
Сўнгги таҳлилларимизни ўқиётган мухлислар учун «Ливерпуль» ва «инқироз» сўзлари синонимдек эшитилаётган бўлса керак. Арне Слот бошчилигидаги жамоа чиндан ҳам инқироз жарлигига яқинлашиб бормоқда.
Клубнинг АПЛда ҳам ишлари юришмаяпти. Арне Слот жамоаси Англия чемпионати доирасида ўтган сўнгги 7 та ўйиндан 6 тасида мағлуб бўлди. Буни футбол мутахассислари АПЛда ўртамийона жамоалар даражаси ортиб бораётгани билан изоҳлашганди. Лекин, Европа чемпионлар лигасида «Галатасарой» ва ПСВ каби жамоаларга мағлуб бўлишни нима билан изоҳлаш мумкин?
Ушбу турда «Ливерпуль» ўз майдонида Нидерландиянинг ПСВ клубини қабул қилди. Ўйин олдидан меҳмонлар турнир жадвалида 25-ўринни эгаллаб турган эдилар. Ушбу турдаги ғалаба эвазига 15-ўринга кўтарилиб олишни уддалашди.
Учрашувда ҳисоб олтинчи дақиқадаёқ очилди. «Ливерпуль» дарвозасига белгиланган пенальтини Иван Перишич аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.
Орадан 10 дақиқа ўтиб ҳисоб тенглашди. Келгуси йилги жаҳон чемпионатини телевизор орқали томоша қилиши аниқ бўлган венгриялик футболчи Доминик Собослаи мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Гус Тил меҳмонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 73-дақиқада эса захирадан ўйинга қўшилган Куҳаиб Дриух ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.
Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Дриухнинг ўзи ҳисобни 1:4 кўринишига олиб келди. Шу тариқа Ливерпуль шаҳрида кечган ўйин шу ном билан аталувчи жамоанинг йирик мағлубияти билан якунланди. Арне Слотнинг истеъфоси яқиндек…
«Ливерпуль» — ПСВ 1:4
Голлар: Собослаи (16) — Перишич (6, пенальти), Тил (56), Дриух (73, 90+1).
«Ливерпуль»: Мамардашвили, Собослаи, Конате (Кьеза, 76), ван Дейк, Керкез, Жонс, Гравенберҳ, Мак Аллистер, Салоҳ, Экитике (Исак, 61), Гакпо.
ПСВ: Ковар, Дест, Шутен, Гасиоровски, Салоҳ-Эддин, Сайбари, Мауро Жуниор, Верман, Ман (Байрактаревич, 89), Перишич (Дриух, 69), Тил (Пепи, 69).
Огоҳлантириш: ван Дейк (17).
Марказий ўйин
Турнирнинг марказий ўйини Лондонда бўлиб ўтди. Унда Англия Премьер лигасида пешқадам бўлиб турган «Арсенал» клуби ўз майдонида Германия Бундеслигаси етакчиси «Бавария» жамоасини қабул қилди.
Ўйин олдидан ҳар икки жамоа Европа чемпионлар лигаси жадвалида 12 очкодан жамғарган ҳолда ТОП-5 таликда боришар эди. Яъни, ҳар икки жамоа аввалги 4 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган эди. Бу гал эса мюнхенликларнинг ғалабали сериясига нуқта қўйилди. 5 та ўйинда 5 та ғалаба қозонган «Арсенал» мусобақа жадвалида якка пешқадамга айланди.
Ўйин олдидан ҳар икки жамоада жиддий йўқотишлар бор эди. Майдон эгаларида асосий ҳужумчи Виктор Гёкересдан ташқари Кай Хаверц ва Габриэл жароҳати туфайли ўйинда иштирок эта олмаган бўлса, «немислар» сафида Алфонсо Дэвис ва Жамал Мусиала жароҳат, Луис Диас эса ўтган турдаги қизил карточка сабаб майдонга туша олмади.
Ҳисоб 22-дақиқада Юрриен Тимбер томонидан очилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб «мюнхенликлар» жавоб голини киритди — бу зарбани Леннарт Карл амалга оширди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида тугади.
Иккинчи бўлимнинг 69-дақиқасида Нони Мадуэке ҳисобни 2:1га етказди. 77-дақиқада эса Габриэл Мартинелли ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
Шу тариқа «Арсенал» марказий баҳсда ғалаба қозонди ва «Бавария»нинг ғалабали сериясига чек қўйди.
Дарвоқе, бу турда Лондоннинг икки етакчи клуби — «Арсенал» ва «Челси» ажойиб ғалабаларга эришди. АПЛнинг келгуси турида ушбу жамоалар ўзаро тўқнаш келади. Демак, бизни якшанба оқшомида қизиқ тўқнашув кутиб турибди…
«Арсенал» — «Бавария» 3:1
Голлар: Тимбер (22), Мадуэке (69), Мартинелли (76) — Карл (32).
«Арсенал» — Райя, Люис-Скелли (Калафиори, 68), Москера, Тимбер (Уайт, 80), Салиба, Субименди, Райс, Мерино, Эзе (Эдегор, 80), Троссар (Мадуэке, 38), Сака (Мартинелли, 68).
«Бавария» — Нойер, Та, Станишич, Упамекано (Ким, 81), Лаймер (Бишоф, 72), Киммих (Горетцка, 81), Павлович, Олисе, Гнабри (Жексон, 72), Карл (Геррейру, 81), Кейн.
«Реал Мадрид» Грециияда қийн галабага эришди
Ла Лига пешқадами «Реал Мадрид» Европа чемпионлар лигасининг бу турида жиддий қаршиликка учради. Клуб баҳснинг 8-дақиқасидаёқ ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. «Олимпиакос»нинг дастлабки голига Шикиню муаллифлик қилди.
Учрашувнинг 20–30-дақиқалари оралиғи «Реал Мадрид»нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппега аталди. Футболчи 22, 24 ва 29-дақиқаларда кетма-кет 3 та гол киритди. Биринчи бўлим 1:3 ҳисоби била якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида яқинда «Олимпиакос»га кўчиб ўтган эронлик ҳужумчи Меҳди Тареми ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди.
60-дақиқада Килиан Мбаппе ўйиндаги тўртинчи голини киритди. Бу Мбаппенинг Европа чемпионлар лигасидаги дастлабки покери бўлди.
81-дақиқада «греклар» ўйиндаги сўнгги голни киритди. Ушбу муваффақиятли зарбага Аюб Ал Кааби муаллифлик қилди. Шу тариқа ўйин «қаймоқранглилар»нинг 3:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Олимпиакос» — «Реал» 3:4
Голлар: Шикиню (8), Тареми (52), Ал Кааби (81) — Мбаппе (22, 24, 29, 60).
«Олимпиакос» — Цолакис, Родиней (Коштинья, 71), Рецос, Пирола (Бянкон, 62), Ортега, Музакитис, Гарсия (Хеззе, 46), Поденсе (Стрефецца, 71), Шикиню (Торимий, 28), Мартинш, Ал Кааби.
«Реал» — Лунин, Трент, Асенсио (Диас, 73), Каррерас, Менди, Чуамени, Гулер (Беллингҳем, 61), Валверде, Камавинга (Себалос, 46), Винисиус (Фран Гарсия, 90), Мбаппе.
8 та гол урилган ўйин
Англия Премьер-лигасининг ўтган турида «Арсенал» клубига 4:1 ҳисобида мағлуб бўлган «Тоттенҳэм» клубидан Париж сафаридан ҳеч ким ижобий натижа кутмаган эди. Амалда ҳам шундай бўлди.
Ҳисоб 35-дақиқада Ришарлисон томонидан очилди. Таймнинг сўнгги дақиқасида Витинья ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида тугади.
Иккинчи бўлим бошида майдонга туширилган Лукас Эрнандес орадан 3 дақиқа ўтиб майдондан четлатилди. 50-дақиқада «Тоттенҳэм» яна ҳисобда олдинга чиқди. Бу гал айнан ПСЖ клубидан ижарага олинган Рандал Коло-Муани «лондонликлар»нинг голига муаллифлик қилди.
53-дақиқада эса Витинья мувозанатни тиклади. Орадан 6 дақиқа ўтиб Фабиан Руис жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. 65-дақиқада эса 1 киши кам бўлиб ўйнаётган мезбонлар тўртинчи голини ҳам киритишди.
72-дақиқада Коло-Муани ҳисобни 3:3 қилди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, хет-трикка эришган Витинья ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
ПСЖ — «Тоттенҳэм» 5:3
Голлар: Витинья (45, 53, 76 пен.) — Ришарлисон (35), Коло-Муани (50, 72).
ПСЖ — Шевале, Заир-Эмери, Маркинос, Пачо, Мендеш (Эрнандес, 46), Невеш, Витинья (Забарний, 90+4), Руис, Барколя (Ли Канг Ин, 56), Нжанту (Рамуш, 79), Кварацхелия (Дембеле, 79).
«Тоттенҳэм» — Викарио, Порро, Грей (Палинья, 76), Ван де Вен, Ромеро, Спенс (Удоги, 84), Бентанкур, Бергвалл (Қуддус, 76), Сарр (Одобер, 84), Ришарлисон, Коло-Муани (Симонс, 84).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг