Ғолибларга саёҳат йўлланмаси берилади
Гулистон давлат университетида биринчи курс талабаларининг мазкур олий таълим муассасаси ҳаётига мослашиши, интеллектуал салоҳиятини юксалтириши ва келажак сари дадил қадам қўйишига кўмаклашиш мақсадида “Биринчи курс мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон давлат университети бошланғич ташкилоти томонидан биринчи босқич талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинларига старт берилди. Ҳар ҳафтада 2 маротаба ўтказиладиган ушбу баҳслар сентябрь ойининг охирида якунланади. Интеллектуал баҳсларда 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритган жамоаларга ички туризм йўналишлари бўйича саёҳат йўлланмаси тақдим этилади.
— Бу каби интеллектуал беллашувлар олий ўқув юртимизда чуқур билим олишни мақсад қилган биринчи босқич талабаларининг ўқиб-ўрганишга бўлган иштиёқини янада оширади, — дейди Гулистон давлат университети ёшлар етакчиси Ёрқинжон Ҳайитбоев. — Шунингдек, “Биринчи курс мактаби” лойиҳаси доирасида “Кунингиз қандай ўтди?”, “Келгусидаги режаларингиз?”, “Ёшлар учун имкониятлар” каби мавзуларда сўровномалар ҳам ўтказилмоқда.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг