Ғолиб Муродов Муборак туманига ҳоким бўлди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 25 февраль куни халқ депутатлари Муборак тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилиб, депутатлар Ғолиб Неъматович Муродовни Муборак тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.
Ғолиб Муродов 1981 йил Миришкор туманида туғилган. У Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент молия институтини тамомлаган. Мазкур тайинловга қадар у «Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Туманга 2023 йилнинг октябридан буён ҳокимлик қилиб келаётган Мухтор Ҳайитмуродовнинг истеъфоси сабаби очиқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг