Глобал исиш жаҳон ялпи ички маҳсулотини 40 фоизга қисқартиради

17:02 18 Апрель 2025 Дунё
228 0

Иллюстратив фото

Яқинда ўтказилган тадқиқот, агар 2100 йилга бориб Ер шаридаги ҳароратнинг иссиқлик даражаси Цельсий шкаласи бўйича 4 градусга (саноатлашишдан олдинги даврга нисбатан) кўтарилса, дунё иқтисодиёти учун жиддий оқибатлар юзага келишидан огоҳлантиради.

Жаҳон ялпи ички маҳсулоти 40 фоизга пасайиши кутилмоқда, бу аввалги 11 фоиз баҳоланганидан анча юқори. Чунки кўпгина иқлим прогнозлари савдо ва ресурслар орқали мамлакатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ҳисобга олмайдиган маҳаллий моделларга асосланган.

Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс университетидан доктор Тимоти Нилнинг таъкидлашича, анъанавий таҳлил усуллари алоҳида минтақаларга эътибор қаратиб, турли мамлакатларда бир вақтнинг ўзида юзага келадиган иқлим таҳдидлари билан боғлиқ жиддийроқ муаммоларни назардан четда қолдиради. Глобал кўрсаткичларни ўрганиб чиқиб, унинг жамоаси анча салмоқли иқтисодий йўқотишларни аниқлади.

Жаҳон иқтисодиёти ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, бир мамлакатда юзага келган муаммолар тезда бошқа мамлакатларга тарқалиши эҳтимолдан холи эмас. Экстремаль об-ҳаво шароитлари таъминот занжирларини бузиши ва ишлаб чиқаришни камайтириши мумкин. Бу бутун дунёда товарлар тақчиллиги ва нархларнинг ошишига олиб келади.

Янги маълумотлар мўлжалдаги ҳарорат саноатлашишдан олдинги даврга нисбатан 1,7 °C юқори даражада белгиланиши кераклигини, бу эса декарбонизация (карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш)нинг янада тезкор йўлларини талаб этишини тахмин қилиш имконини беради. Зарарни баҳолаш ёндашувини қайта кўриб чиқиш чиқиндиларни тезроқ камайтириш ва углерод нархини юқорироқ ошириш учун молиявий рағбат яратиши мумкин, бу иқлим сиёсатига сезиларли таъсир кўрсатади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?