Гимнастикачи қизларимиз финалга йўлланма олишди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқи йўналишининг саралаш босқичи ортда қолди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ажойиб натижа кўрсатди ва финал баҳси учун йўлланмага эга бўлди.
Жамоамиз таркибида Мумтоза Исъҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Аталянс ҳамда Амалия Мамедова умумий 64.000 балл билан 7-ўринни эгаллашди.
Шу тариқа, ҳамюртларимиз 10 август куни бўлиб ўтадиган финал босқичида иштирок этади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, жамоамиз таркиби анчагина кучли ҳисобланади. Масалан, Мумтоза Исъҳоқзода 2005 йил 31 декабрда Тошкенда туғилган. Мумтоза бир неча марта Ўзбекистон чемпиони, Жаҳон кубоклари совриндори ва тўрт марта Осиё чемпиони ҳисобланади.
Эвелина Вартановна Аталянс эса энди атиги 17 ёшда. У бадиий гимнастика бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси номзоди ва Осиё чемпионатларида 4 тадан олтин ва кумуш, Жаҳон кубоги босқичларида 1 та кумуш медални қўлга киритган. Шунингдек, «Ханчжоу-2022» ёзги Осиё ўйинларида жамоавий дастурда олтин медал соҳибига айланганди.
Аввалроқ, Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовлар икки каррадан Олимпиада олтин медаль соҳиблари бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг