Германиянинг янги канцлери Европа келажагини ҳал қилувчи масалада Лондон ва Париж билан гаплашмоқчи
Германиянинг янги канцлери Фридрих Мерц 7 май куни Парижда бўлиб ўтган учрашувда ядро хавфсизлиги бўйича Франция президенти Эмманюэль Макрон билан музокаралар олиб борди. У ядро тийиб туриш масаласида Франция ва Буюк Британия билан алоҳида мулоқот ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Гап шундаки, Мерц бу ташаббусни «фундаментал эҳтиёж» деб атаб, ядро хавфсизлиги Европа келажагида ҳал қилувчи рол ўйнашини қайд этди.
Канцлернинг сўзларига кўра, Франциянинг ядро «соябони» АҚШнинг мавжуд ядро кафолатларига муқобил эмас, балки уни тўлдирувчи восита сифатида кўрилади. Шунингдек, Мерц ўзининг хориждаги илк ташрифи чоғида Франция билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бел боғлаганини билдирди.
Янги канцлер икки мамлакат ўртасида «уч плюс уч» шаклидаги учрашувлар формати жорий этилишини маълум қилди. Ушбу форматга кўра, Германия канцлери ва Франция президенти, шунингдек, ҳар икки мамлакат ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари қатнашиши режалаштирилган.
Франция президенти Эмманюэль Макрон ҳам Германия билан стратегик шерикликни чуқурлаштириш ниятида эканини таъкидлаб ўтди. У ўзининг аввалги чиқишларида Россияни Европага жиддий таҳдид деб атаган ва Украина урушини «глобал можаро» деб баҳолаган эди. Шу муносабат билан Макрон март ойида Франция ядро қуролини Европа иттифоқдошларини ҳимоя қилишда қўллаш эҳтимолини ҳам рад этмаган.
Маълумот учун, Европа ҳудудида фақат Франция ва Буюк Британия ядро қуролига эга давлатлар ҳисобланади. Германия эса АҚШнинг ядро ҳимояси доирасидаги иттифоқчисидир. Мерцнинг таклифи ядро хавфсизлигида Европанинг ўз мустақил стратегиясини шакллантириш йўлидаги муҳим босқич сифатида кўриляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг