Германияда россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш талаб қилинди
Фото: AP
Христиан-демократик иттифоқдан Бундестаг депутати Родерих Кизеветтер ҳукуматдан қолган россиялик дипломатларни Германиядан чиқариб юборишни ва Берлиндаги Руслар уйини ёпишни талаб қилди. Бу ҳақда «Handelsblatt» газетаси депутатнинг сўзларига асосланиб хабар тарқатди.
«Қолган агент ва дипломатларни чиқариб юборишимиз керак. Паст даражадаги агентлар деб аталмиш шахсларни ёллашга қарши чоралар кўриш керак. Бундан ташқари, Берлиндаги Руслар уйи ва бошқа муассасалар ёпилиши керак», — дейди Бундестагдаги махсус хизматлар бўйича парламент қўмитаси раиси ўринбосари Кизеветтер. У «Киберҳужумлар ва гибрид ҳужумлар кучайиб бораётган бир пайтда нима қилиш керак?», деган саволга шундай жавоб берган.
Шунингдек, Кизеветтер россиялик сайёҳлар учун визани тақиқлашни, бир қатор ахборот манбаларини ёпиш ва дезинформациялар тарқатилаётгани айтилаётган ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни блоклашни таклиф қилди.
2023 йилда Германия ўнлаб рус дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборганди. Шундан сўнг Россия дипломатик ваколатхоналарнинг немис ходимларини симметрик равишда чиқариб юбориш билан жавоб берди. Натижада Германия Екатеринбург, Калининград ва Новосибирскдаги, Россия эса Гамбург, Лейпсиг, Мюнхен ва Франкфурт-Майндаги бош консулликларини ёпди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг