Германия вакили вашингтонликлар билан нималарни гаплашди?
Германия ТИВ раҳбари Ёханн Вадефул Вашингтонга ташрифи чоғида АҚШдан Европа Иттифоқи товарларига божларни бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда «Bild» нашри хабар қилди.
Вазир Вашингтонга амалий ташриф билан бориб, АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан музокаралар олиб борди. Учрашувнинг асосий мавзуси президент Доналд Трамп 9 июлдан бошлаб жорий этишни режалаштираётган Европа товарларига 50 фоизлик божлар ҳақида бўлди. Вадефул бу чоралардан воз кечишни талаб қилган.
«Биз янги тариф тўсиқларини хоҳламаймиз, барқарор ҳамкорлик ва ишонч кўприкларини қуришга интиламиз. Бу Атлантика океанининг ҳар икки томонида фаровонликни сақлаш ва иқтисодий хавфсизлигимизни мустаҳкамлашнинг ягона йўли», — деди у.
Шунингдек, кун тартибида Украинадаги уруш ва Россияга қарши санкциялар мавжуд эди. Германия ТИВ раҳбари Европа Москвага босимни кучайтиришини таъкидлади.
«Германия зудлик билан сулҳга ва мустаҳкам тинчликка эришмоқчи. Бунинг учун эса Россияга босим ўтказишда давом этиш керак», деди у.
Бундан ташқари, Вадефул Германия Исроилнинг хавфсизлиги ва мавжудлигини ҳимоя қилишини, бироқ халқаро ҳуқуққа содиқлиги ҳамда Ғазо секторидаги одамларнинг аянчли тақдирига бефарқ эмаслигини эслатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг